Хитой зонди Ойнинг нариги томони тупроғини Ерга етказди
19:40, 25 Июнь 2024
BEIJING. Kazinform - Хитойнинг «Чанъэ-6» зонди сешанба куни қўнди ва Ойнинг нариги томонидан олинган тупроқ намуналарини етказиб берди. Бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Унинг маълумотларига кўра, «Чанъэ-6» зондининг қайтиш модули сешанба куни Хитой Халқ Республикасининг Ички Мўғулистон автоном туманидаги маълум бир ҳудудга қўнди, миссия муваффақиятли деб топилди.
Орбитал, қўниш, кўтарилиш ва қайтиш модулларидан иборат зонд 3 май куни учирилган.
«Чанъэ-6» зонди июнь ойи бошида Ойнинг нариги томонига қўнди, тупроқ олди ва кейин қайтиб келадиган аппаратга намуналарни етказиб берди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов