Хитой Ўзбекистонда электромобиль заводи қуриш учун 30 миллион доллар сармоя киритади

Фото: Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Хитойнинг Anhui Coronet Tech. Co., LTD компанияси Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Uzdaily манбасига таяниб.

Хитой делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида йиғилиш ўтказди ва лойиҳани муҳокама қилди.

Лойиҳанинг биринчи босқичида Хитой компанияси ишлаб чиқариш қувватларини қуриш учун 7 миллион доллар сармоя киритмоқчи.

Иккинчи босқичда ускуна ўрнатиш орқали сармоя ҳажмини 30 миллион долларга етказишни режалаштирган.

Anhui Coronet Tech. Co., LTD компанияси Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида электромобиллар сотишни режалаштирмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш жойи сифатида Хоразм вилоятидаги эркин иқтисодий зона кўриб чиқилмоқда.