BEIJING. Kazinform – Чоршанба кунидан бошлаб Хитойдан ташқаридаги мамлакатлардаги аккредитацияланган виза берувчи органлар хорижий фуқароларга барча турдаги визалар беришда давом этади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган, дея хабар беради Kazinform Синхуа агентлигига таяниб.
Бундай қарор трансчегаравий саёҳатни янада осонлаштириш мақсадида қабул қилинди, дейилади хабарда.
Хитой Халқ Республикаси туризм ва умумий иқтисодиётни жонлантириш мақсадида CОVID-19 пандемияси даврида уч йиллик танаффусдан сўнг ўз чегараларини сайёҳлар учун очмоқда ва виза беришни қайта тикламоқда.
Хитой туризмни қайта бошлаган охирги йирик давлатлардан бири.
Барча турдаги визалар бериш чоршанбадан бошланади. Хайнань ороли каби йўналишлар, шунингдек, пандемиядан олдин визани талаб қилмаган Шанхайга йўл олган круиз кемалари учун визасиз кириш қайта тикланади.
Фото: Синхуа агентлиги
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы