«Хитой Қозоғистонни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклайди. Хитой яхши қўшни ва узоқ муддатли ҳар томонлама стратегик ҳамкор сифатида Қозоғистоннинг миллий табиатига мос ривожланиш йўлини қатъий қўллаб-қувватлайди. Умид қиламизки, Қозоғистон халқи Президент Тоқаев раҳнамолигида «Янги Қозоғистон»ни яратишда бундан-да катта муваффақиятларга эришади. Хитой томони Қозоғистон билан Хитой-Қозоғистон муносабатларини икки халқнинг умумий фаровонлиги йўлида узлуксиз ривожлантиришга кўмаклашишга тайёр», — деди Чжао Лицзянь.
08:29, 07 Июн 2022
Хитой ТИВ: Қозоғистоннинг миллий табиатига мос ривожланиш йўлидан боришини қўллаб-қувватлаймиз
BEIJING. Kazinform – ХХР ТИВ матбуот котиби Чжао Лицзянь Пекинда бўлиб ўтган навбатдаги матбуот анжуманида Қозоғистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга изоҳ берди, дея хабар беради Kazinform Хитой ТИВга таяниб.