Хитой шимолидаги ёнғинда камида 26 киши ҳалок бўлди
14:50, 16 Ноябрь 2023
Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида содир бўлган ёнғин оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Xinhua агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Кazinform.
Пайшанба куни эрталаб Хитойнинг Шаньси провинциясининг Люйлян шаҳридаги кўмир компаниясининг офис биносида ёнғин содир бўлди. Ҳалок бўлганлар сони аниқланмоқда.
Xinhua агентлиги хабарига кўра, қутқарувчилар 70 кишини эвакуация қилган, улардан 63 нафари шифохонага етказилган.
Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.