Хитой сабзавот ва кўкат уруғларига талаб ортиб бормоқда

Фото: None
BEIJING. Kazinform - Хитойда 2022-йилнинг биринчи чорагида сабзавот уруғига талабнинг кескин ортиши кузатилмоқда. Буни Хитойнинг электрон тижорат платформаларидаги савдо ма’лумотлари тасдиқлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Пекин, Шанхай ва Ханчжоу каби шаҳарларда савдо ўсиши қайд этилган.

Бу даврда энг кўп сотилган сабзавот ва кўкат уруғлари ўнталигига кашнич, порей пиёзи, тарвуз, салат, кўк пиёз, помидор ва турп уруғлари кирди. Уруғлардан ташқари, Хитойнинг электрон тижорат платформаларида экиш ускуналари (белкураклар, майдалагичлар, туваклар ва озуқавий тупроқлар) жуда машҳур.

Коронавируснинг янги авж олишлари даврида балконларда сабзавот экинларини етиштириш материк Хитойда, айниқса йирик мегаполисларда урфга айланмоқда.

Тўлиқ ёки қисман локдаун шароитида Хитойнинг бир қатор мегаполислари аҳолиси ижтимоий тармоқларда ҳазиллашиб, сабзавотни шоҳона маҳсулотларга қиёслайди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов