Хитой пойтахтида Миллий ботаника боғи очилди
17:12, 19 Апрель 2022
BEIJING. Кazinform - Хитой пойтахтида Миллий ботаника боғи очилди. Бу ҳақда Хитойнинг ўрмон ва дашт хўжалиги давлат бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Миллий ботаника боғи 600 гектар майдонда жойлашган бўлиб, унинг ҳудудида 30 мингдан ортиқ ўсимлик турлари ўсади, шунингдек, беш қитъадан 5 миллиондан ортиқ типик ўсимликларнинг намуналари ва уруғларини ўз ичига олади.
Хитой ҳукумати маҳаллий ёввойи ўсимликлар, шунингдек, қўриқланадиган рўйхатга киритилган бошқа ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик дунёсининг 85 фоизини қамраб олиш мақсадида мамлакатнинг бошқа шаҳар ва вилоятларида ҳам шундай ботаника боғларини ташкил этмоқчи.
Бундан ташқари, Пекиндаги Миллий ботаника боғи ўсимликлар хилма-хиллигини муҳофаза қилиш бўйича давлат базаси ҳисобланади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов