Хитой Ойнинг нариги томонига қўнадиган ва унинг юзасидан тупроқ намуналарини оладиган зондни ишга туширди. 53 кунлик миссия космик тадқиқотлар тарихида биринчи марта амалга оширилмоқда.
«Чанъэ-6» зондини олиб борадиган ракета Хайнань оролидаги «Вэньчан» сунъий йўлдошни учириш марказидан жума куни соат 17:27 да учирилди.
Режага кўра, космик кема Ой орбитасига етиб боради, сўнгра унинг қўниши Жанубий қутб-Эйткен ҳавзасига тушади. Бу - Ойнинг Ердан ҳеч қачон кўрилмаган ва кам ўрганилган узоқ томони.
«Чанъэ-6» бурғулаш мосламаси ва роботлаштирилган чўмич қурилмаси ёрдамида тахминан 2 килограмм тупроқ йиғиши керак. Намуналар махсус контейнерларга жойлаштирилади. Модуль у билан аввал орбитага, кейин эса Ерга қайтади. Тахминларга кўра, қурилма декабрь ойининг ўрталарида Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон ҳудудига қўнади.
ХХР ушбу миссияни Франция, Италия ва Европа космик агентлиги, шунингдек, «Чанъэ-6» учун жиҳозлар билан таъминлаган Швеция билан биргаликда амалга оширмоқда.
Унинг бортида кичик Покистон сунъий йўлдоши ҳам бор.