“Бу йил Қозоғистон катта тошқинга дуч келди. Қардош қўшни ва стратегик ҳамкор сифатида Хитой чин дилдан ҳамдардлик билдиради ва биз қайта қуриш ишларида имкон қадар ёрдам ва қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрмиз”, – деди Ван И бугун Қозоғистонга ташрифи чоғида.
Бундан ташқари, хитойлик вазир икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми ошишини айтди.
“Бизнинг статистик маълумотларимизга кўра, 2023 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 41 миллиард долларни ташкил қилди. Икки давлат раҳбарлари томонидан белгиланган товар айирбошлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш бўйича белгиланган режа муддатидан олдин амалга оширилди”, – деди Ван И.