Хитой Қозоғистон ва Ўзбекистондан 3 минг тонна дори-дармон хомашёсини импорт қилган
ASTANA. Kazinform - Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Хитойнинг “Хоргос” назорат-ўтказиш пункти орқали анъанавий хитой табобатида қўлланиладиган 3 минг тонна доривор хомашёни импорт қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Синьхуа агентлигига таяниб.
“Хоргос” божхона бошқармаси маълумотларига кўра, бундай маҳсулотларни экспорт қилувчи асосий давлатлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳисобланади.
Анъанавий хитой тиббиётининг ривожланиши билан анъанавий хитой тиббиёти хомашёсига бўлган талаб ортиб бормоқда ва Хитой ўз импортини кенгайтиришда давом этмоқда.
Маҳаллий экспедиторлик компанияларидан бирининг вакили Марказий Осиёдан етиштириладиган қизилмия илдизи (қизилмия – таҳр.) юқори сифати билан Хитой фармацевтика компаниялари орасида машҳур бўлганлиги сабабли компанияга доимий равишда кўпайиб бораётган буюртмалар келишини таъкидлади.
Маълум бўлишича, корхона жорий йил бошидан буён Марказий Осиё давлатларидан 950 тоннадан ортиқ қизилмия илдизи олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Шинжонда анъанавий хитой табобати учун доривор хомашё савдоси платформаси ишга туширилган бўлиб, у рақамлаштириш орқали ушбу турдаги хомашёни ШУАР, Марказий Осиё давлатлари ва бошқалар ўртасида олиб кириш ва экспорт қилиш учун тўсиқсиз каналларни таъминлайди.
Аввалроқ Kazinform агентлиги Қозоғистон ўз дори воситаларини қайси давлатларга экспорт қилишини маълум қилганди.