Хитой компанияси Қозоғистоннинг нефть-газ соҳасида янги лойиҳаларда иштирок этмоқчи

Фото: Фото: primeminister.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ва Sinopec компанияси президенти Юй Баоцай нефть-газ соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

ҚР Ҳукумати раҳбари мамлакатда Sinopec компаниясининг бевосита иштирокида қатор муҳим лойиҳалар, жумладан, Атирау нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш амалга оширилганини таъкидлади.

Шунингдек, у Президент Қасим-Жомарт Тоқаев халққа Мурожаатида мамлакатнинг кучли саноат базасини шакллантириш зарурлигини таъкидлаганини эслатди. Хусусан, нефть ва газ кимёси ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш вазифаси қўйилди.

Ўз навбатида, Sinopec компанияси раҳбари Қозоғистон ва Хитой ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик юқори суръатларда ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бу, ўз навбатида, ҳар икки мамлакат халқи фаровонлигини юксалтиришга катта ҳисса қўшмоқда.

Бундан ташқари, Sinopec президенти нефть ва газ соҳасида қозоғистонлик мутахассисларни касбий тайёрлашни ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.