Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Еркинбек Осоев «Торугарт – Макмал – Жалолобод» темир йўли қурилиши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг декабр ойида лойиҳанинг тегишли техник-иқтисодий асослари тайёр бўлади.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси биз алоҳида эътибор берадиган ноёб лойиҳадир. Тегишли давлат органлари ўз вақтида зарур тайёргарлик кўриши керак», — деди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров.
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли уч мамлакат темир йўлларини бирлаштириб, сўнгра Форс кўрфази мамлакатлари, Туркия Республикаси орқали Европа темир йўл тармоғига уланади.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова