Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишига Хитой 2,3 миллиард доллар кредит ажратади
ASTANA. Kazinform - Куни кеча “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини молиялаштириш бўйича келишув имзоланди, дея хабар беради Kazinform ахборот агентлиги мухбири.
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, шартнома “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўллари компанияси” МЧЖ (қўшма лойиҳа компанияси) ва Хитой Тараққиёт банки ва Эксимбанкни ўз ичига олган Хитой Халқ Республикаси Банклари синдикати ўртасида тузилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этади, шундан 2,3 миллиарди Хитой томонидан уч давлат томонидан ташкил этилган қўшма лойиҳа компаниясига 35 йиллик кредит сифатида берилади.
Қолган 2,3 миллиард АҚШ доллари қўшма лойиҳа компаниясининг устав капиталига уч давлат: Хитой (51 фоиз), Қирғизистон (24,5 фоиз) ва Ўзбекистон (24,5 фоиз) томонидан киритилади.
Темир йўл қурилиши лойиҳаси умумий узунлиги 120 километр бўлган 50 та кўприк ва 29 та туннел қурилишини ўз ичига олади. Қирғизистондаги темир йўлнинг умумий узунлиги 304 километрни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши амалий босқичга ўтгани хабар қилинганди.