“АҚШдан импорт қилинадиган барча товарларга жорий тариф ставкасидан 34 фоиз юқори бож қўйилади”, — дейилади CCTV Хитой Давлат кенгашининг тариф комиссияси низом матнидан иқтибос келтирган ҳолда.
Хитойнинг бу ҳаракати Америка Қўшма Штатларига юборилган Хитой товарларига нисбатан АҚШнинг тариф сиёсатига жавоб бўлди.
"АҚШнинг бу амалиёти халқаро савдо қоидаларини бузади, Хитойнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий путур етказади ва одатий бир томонлама безорилик амалиёти ҳисобланади", - дейилади баёнотда.
Аввалроқ Хитой Савдо вазирлиги АҚШнинг “ўзаро тарифлар”ига қарши чиққан ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарши чоралар кўришини айтган эди.