Хитой 11 ой ичида 5,3 млндан ортиқ автомобиль экспорт қилди
ASTANA. Kazinform - Жорий йилнинг 11 ойида Хитойда автомобиль ишлаб чиқариш 27,9 миллион донадан ошди. Бу ҳақда “Ицай глобал” нашри маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.
Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (CAAM) маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи 11 ойида автомобиль ишлаб чиқариш 27,9 миллион донадан ошиб, 2,9 фоизга ўсди. Автомобиль савдоси 27,94 миллион донани (+3,7%) ташкил этди.
Ноябрь ойида Хитойда автомобиль ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,1 фоизга, савдо ҳажми эса 11,7 фоизга ошди.
2024 йил январь ойидан ноябрь ойигача Хитой 5,34 миллион автомобил экспорт қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Хитой автомобиль экспорти бўйича Японияни ортда қолдириб, хорижга қарийб 5,26 миллион дона махсулот сотган.
Аввалроқ Хитойда электромобиллар ишлаб чиқариш 2024 йил октябрь ойида 48 фоизга ошиб, қарийб 1,46 миллион донани ташкил этгани, уларнинг савдоси эса 49,6 фоизга ўсиб, 1,43 миллион донани ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.