Хиросима портлашидан омон қолган соат аукционда сотилди

Фото: Фото: PR Auction

1945 йилнинг 6 августида Хиросимага атом бомбаси ташланганидан сўнг вайроналар орасидан топилган эритилган соат Бостондаги кимошди савдосида 31 113 долларга сотилди, деб хабар беради Kazinform APга таяниб.

Бостондаги аукцион соатни сотиб олган шахс ўзини ошкор қилишдан бош тортган.

Соат Хиросима харобалари орасидан зарурий юкларни етказиб бериш бўйича гуманитар миссияда қатнашаётган британиялик аскар томонидан топилган.

Соат тиллари 8:15 да тўхтаган.

Фото: PR Auction

Кимошди савдосига киритилган бошқа буюмлар орасида Хитой етакчиси Мао Цзедун имзолаган “Кичик Қизил китоб” нусхаси; Жорж Вашингтон томонидан имзоланган чек; Бузз Алдриннинг “Аполлон-11” Ой модулини тайёрлаш бўйича назорат рўйхати.