Ҳиндистонда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 150 кишидан ошди

Фото: Фото: CNN

ASTANA. Kazinform – Ҳиндистоннинг жанубий Керала штатида кучли муссон ёмғирлари сабаб 150 дан ортиқ одамлар ҳалок бўлди. Уйларни сув босиб, юзлаб одамлар бедарак йўқолган. Бу ҳақда CNN ёзди.

Маълум қилинишича, 150 дан ортиқ одамлар чўкиб кетган. Қутқарувчилар электр қуввати йўқлиги, қулаган дарахтлар ва вайрон бўлган кўприклар сабаб қидирув ишлари қийин кечаётганини хабар қилган.

“Одамлар дарёда ювилиб кетган ёки йўқлигини билмаймиз, аммо биз уларни қутқариш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз”, – деди Кераланинг ўрмон ва ёввойи табиат бўйича вазири.

Шунингдек, ҳозирга қадар мингга яқин одам қутқарилган ва ҳалигача қидирув қутқарув ишлари давом этмоқда. Расмийлар ҳалок бўлганларнинг қариндошлари учун 2400 доллар ва жароҳатланганларнинг ҳар бири учун 600 доллардан тўлашини эълон қилган.