Ҳиндистонда кимё заводида юз берган портлашда 7 киши ҳалок бўлди
11:10, 01 Декабрь 2023
Ҳиндистоннинг Сурат шаҳридаги Aether Industriesкимё заводида юз берган портлашида 7 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Reutersга таяниб.
Портлаш чоршанба куни эрталаб фавқулодда вазият натижасида содир бўлган, ёнғин ўчирилган.
"Портлаш сабаблари ҳали аниқланмаган", - деди ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими.
“Заводда еттита жасад топилди”, - деди полиция ходими.
24 нафар жароҳатланган ишчи касалхонага ётқизилган.
Ёнғин ҳақидаги хабар чоршанба куни Aether Industries акцияларининг 8,4 фоизга, пайшанба куни эса 1,9 фоизга тушишига сабаб бўлди.