Ҳиндистон икки та баллистик ракета синовини ўтказди
NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистон қисқа масофага мўлжалланган Prithvi-II ва Agni-I баллистик ракеталарини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот релизида маълум қилинди, деб ёзади ТАСС.
Синовлар мамлакатнинг шарқида жойлашган Одиша штатидаги Чандипур полигонида бўлиб ўтди. Ракеталар Ҳиндистон Стратегик кучлар қўмондонлиги назорати остида учирилди.
“Барча техник ва эксплуатацион параметрлар тасдиқланди”, – дейилади ҳарбий идора баёнотида.
Prithvi-II ва Agni-I Ҳиндистоннинг стратегик қурол арсеналига киради ва аниқ зарбалар йўллаш учун мўлжалланган. Prithvi-II ракетаси 0,5-1 тонна оғирликдаги жангoвор қисмни олиб юриши мумкин, унинг парвоз масофаси 250-350 кмни ташкил қилади. У ракетага қарши мудофаа тизимидан қочиш технологиялари ва замонавий нишонга йўналтириш тизими билан жиҳозланган.
Agni сериясидаги баллистик ракеталар Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг бошқарувдаги ўқ-дориларни ишлаб чиқишга қаратилган комплекс дастури доирасида яратилган. Ҳозирги кунда мамлакат қуролли кучлари таркибида ушбу ракеталарнинг тўрт тури мавжуд. Agni-I ракетасининг парвоз масофаси 700 кмгача етади.