Ҳайратдаман ва тезроқ қайта тиклашини тилайман – Европарламент депутати Қозоғистондаги сув тошқинлари ҳақида

Фото: Фото: Bartłomiej Zborowski

Қозоғистондаги фавқулодда вазиятга нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам кўплаб фикрлар билдирилмоқда. Европарламент аъзоси Ришард Чарнецкий Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар беради Kazinform.

Р.Чарнецкий Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси аъзоси, шунингдек, ЕП Ташқи ишлар қўмитаси аъзоси.