Британия ҳукуматлараро ишлар вазири Пэт МакФадденнинг BBC билан суҳбатда айтишича, суриялик исёнчилар Башар Асадни тахтдан ағдарганидан кейин мамлакатдаги вазият беқарорлашган.
Душанба куни BBC Radio 4да сўзлаган МакФадден, “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” ташкилотининг мақоми кўриб чиқилиши ҳақиқатан ҳам муҳокама қилинаётганини тасдиқлади.
— Ҳа, бу масалани қайта кўриб чиқиш зарурлиги аниқ. Бу ташкилот узоқ вақт давомида тақиқланган. Ташкилот раҳбари ўзининг аввалроқ айтган айрим баёнотларини қайтариб олди. У озчиликларни ҳимоя қилиш ва одамлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида тўғри гапиради. Шунинг учун яқин кунларда бу мавзуни ҳар томонлама кўриб чиқамиз, - деди у.
Британиялик сиёсатчининг фикрича, Суриядаги вазият барқарорлашса, ҳар қандай янги режим билан ишлаш ҳақида қарор қабул қилиш керак.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” Буюк Британияда 2017 йилда “Ал-Қоида”га алоқадорлиги сабабли террорчи ташкилот сифатида тан олинган (Қозоғистонда бу ташкилот 2004 йил 15 октябрда Олий суд қарори билан тақиқланган эди).