Халқаро вазият янада мураккаблашди - Мирзиёев Россиядаги теракт ҳақида
ТASHKENT. Кazinform - Биз мураккаб ва таҳликали даврда яшаяпмиз. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессиясида сўзлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев учрашув чоғида бугунги мураккаб халқаро вазиятга алоҳида тўхталган.
“Биз мураккаб ва таҳликали даврда яшаяпмиз. Яқин Шарқдаги ва асосий ҳамкорларимиз ўртасидаги можаролар ҳалигача бартараф этилмаган. Бундан ташқари, Москва вилоятидаги террорчилик ҳаракати туфайли халқаро вазият янада мураккаблашди. Биз ҳозир “Бу воқеанинг содир бўлмаслигига қайси давлат кафолат бера олади?” деб сўраяпмиз. Бу ҳақда ўйлашимиз керак”, — деди Ўзбекистон раҳбари.
Шавкат Мирзиёев шундай пайтларда Ўзбекистон ҳукумати олдида турган асосий вазифалардан бири иқтисодиёт ва халқ даромадига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни камайтириш эканини таъкидлади.
"Бунинг учун маҳалланинг иқтисодий базасини мустаҳкамлаш, аҳоли даромадини ошириш учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарур", – деди у.
Қўшни давлат раҳбари Ўзбекистон фуқароларининг бошқа давлатлар меҳнат бозорига кириб боришига кўмаклашиш, ўз ватанига қайтган мигрантларни иш билан таъминлаш масаласини тизимли ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотларга қатор топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москва вилоятидаги «Crocus City Hall» марказига қуролланган шахслар бостириб кириб, ташриф буюрувчиларга қарата ўт очган эди. Оқибатда 500 дан ортиқ киши жароҳатланган, 140 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Улар орасида болалар ҳам бор.