Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Чимкентда қўлга олинди
20:39, 16 Январь 2024
SHYMKENT. КAZINFORM - Ўзбекистон фуқароси 12 йилдан бери жиноий жавобгарликдан яшириниб келган.
Чимкент Полиция департаментининг Экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактика тадбири давомида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Қўшни давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан йирик миқдорда ўғирлик содир этган шахсга халқаро қидирув эълон қилинган. У 12 йилдан бери жиноий жавобгарликдан яшириниб келган.
“Ҳозирда хорижлик ҳибсда. Уни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади Чимкент шаҳар ПД матбуот хизмати хабарида.