Халқаро хоккей федерацияси Тиббиёт қўмитаси тавсияларига кўра, ташкилот кенгаши 2022 йил январига белгиланган федерация юрисдикциясидаги барча турнирларни тўхтатиб туришга қарор қилди.
Қозоғистон терма жамоаси иштирокида 18 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати шулар жумласидандир. 18 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги турнирлардан ташқари, иккинчи дивизионнинг «В» гуруҳидаги чемпионатлар, шунингдек, учинчи дивизионда ёшлар ўртасидаги чемпионатлар ҳам тўхтатилди.
Лига мажбуриятлари туфайли бу турнирларнинг барчасини алмаштириб бўлмаслиги маълум қилинди.