Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасига ўтганидан кейин қанча маош олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Sports.kz га таяниб хабар беради.
Daily Mail журналистларининг ёзишича, Роналду Яқин Шарқдаги фаолиятини бошлаганидан бери бонус тўловлари ва реклама шартномаларидан тушган даромадни ҳисобга олмаганда 175 миллион евро ишлаб топган.
Футболчининг “Ан-Наср”га ўтиши ўтган йилнинг декабрь ойида расман эълон қилинган эди. Саудия Арабистонида Роналдуга йилига 200 миллион евро маош олиши хабар қилинганди. Шу тариқа, унга ҳар ҳафта тўрт миллион евро ўтказиб борилади.
Юлдузли футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.