Гвинея-Бисауда янги Бош вазир тайинланди

Фото: Фото: CC BY-SA 4.0 / Joehawkins

ASTANA. Kazinform – Гвинея-Бисауда янги Бош вазир тайинланди, деб хабар беради Синьхуа.

Гвинея-Бисаунинг вақтинчалик президенти Орта Н’Там Илидио Виейра Тени Бош вазир ва Молия вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги президент фармонини имзолади. Тайинлов дарҳол кучга киради.

Илидио Виейра Те 1983 йилда ғарбий Биомбо минтақасида туғилган. У Гвинея-Бисаудаги учинчи йирик сиёсий куч бўлган Ижтимоий янгиланиш партияси аъзоси. 2022 йиль июлидан мамлакатдаги сўнгги сиёсий ўзгаришларга қадар молия вазири бўлиб ишлаган.

Бу йилги президентлик сайловларида Илидио Виейра Те No Kumpu Guine ("Гвинея-Бисау учун бирлик") коалициясининг миллий сайлов кампаниясига раҳбарлик қилди. Ушбу иттифоқ бир қатор партияларни бирлаштирди ва истеъфога чиқарилган президент Умару Сисоку Эмбалони ўз номзоди сифатида кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Ғарбий Африканинг Гвинея-Бисау давлати ҳарбийлари чоршанба куни "мамлакатни тўлиқ назоратга олганини" ва "сайлов жараёнини тўхтатиб қўйганини" эълон қилишди. Кейинчалик ҳарбий раҳбарият вақтинчалик президентни тайинлади.