Гуманитар ёрдам: Қозоғистон Қирғизистонга яна минг тонна юқори ҳосилли буғдой етказиб беради
18 май куни 4500 тонна буғдой уни солинган гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси темир йўл орқали 75 та вагонда етказиб берилди. Уларнинг 30 таси Бишкекка, қолганлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига юборилган.
Қирғизистон Қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Азамат Муқашевнинг сўзларига кўра: «Вазирлар Маҳкамаси ҳозирги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолига, шу шумдала айниқса кам таъминланган ойлаларга ун тарқатиш бўйича иш олиб бормоқда. Менинг фикримча, ҳозирги вазиятда Қозоғистон Республикаси томонидан кўрсатган катта ёрдам».
Қирғизистон томонининг хабар беришича, гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси Қирғизистоннинг шимолидаги Қора-Балта ва Балиқший шаҳарларидаги Давлат моддий захирасининг омборларига тарқатилган. Қолган унлар жанубдаги Ўш ва Жалолободга етказилади.
«Гуманитар ёрдам мақсадли равишда етказиб берилмоқда, шунинг учун ун вилоят марказларида, ушбу маҳсулотга муҳтож бўлган олувчилар орасида тарқатилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга бепул берилади», - деди А. Муқашев.
Шу муносабат билан Қирғизистон томони тезкор равишда гуманитар ёрдами учун Қозоғистон Ҳукумати ва тегишли давлат идораларига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, гуманитар ёрдами масаласи Қозоғистон Президенти Қ. Тоқаев ва Қирғизистон Президенти С. Жапаровнинг 2021 йил 1 майдаги телефон суҳбатида кўриб чиқилган.
Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчиси Рапил Жошибаев, ўтган йили эпидемия бошланганда гуманитар ёрдами сифатида Қозоғистондан Қирғизистонга 5 минг тонна маҳаллий ун маҳсулотлари юборилганлигини таъкидлади.
«2020 йил кузида Ҳукумат қарори билан мамлакатда ишлаб чиқарилган 400 та кўчма шамоллатиш мосламалари, 2 миллион дона маскалар юборилди. Қирғиз халқи бундан миннатдор. Ўйлайманки, биз ҳар доим қийин пайтларда ёрдам берамиз».
Қолган гуманитар ёрдам май ойи охирига қадар етказиб берилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, юқори ҳосилли кузги буғдойнинг 1 минг тоннасини етказиб бериш масаласи ҳал қилинмоқда. Ушбу ёрдам нафақат камбағалларга, балки Қирғизистондаги фермерларга ўз далаларига сифатли уруғларни экиш имкониятига эга бўлади.