Грузияда норозилик намойишлари қайта бошланди
14:06, 29 Март 2025
ASTANА. Кazinform — Намойиш “Михаил Саакашвили президентлиги даврида содир этилган жиноятлар”ни тергов қилувчи парламент тергов комиссияси йиғилиши чоғида бошланди, деб хабар беради Аnadolu.
Грузия пойтахти Тбилисидаги мамлакат парламенти биноси ёнида норозилик марши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Грузия ОАВлари хабар берди.
Намойиш “Михаил Саакашвилининг президентлиги даврида содир этилган жиноятлар”ни тергов қилувчи парламент тергов комиссияси йиғилиши доирасида бошланди.
Намойишчилар 2008 йил август воқеалари юзасидан олиб борилаётган терговга норозилик билдириш учун қонунчилик биноси эшиги олдида тўпланишди.
Полиция бинога кириш йўлини ўраб олди. Намойишчилар орасида ҳибсга олинганлар ҳам бор.