Нур-Султан аэропортида нуфузли меҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов кутиб олди.
Икки кунлик ташриф доирасида Грузия Ҳукумати раҳбарининг Қозоғистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши, унда томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Грузия Бош вазири Астана халқаро молия маркази фаолияти билан ҳам танишиши режалаштирилган.
Фото: primeminister.kz