Грециянинг Лесбос оролида кема чўкиб кетди: 14 киши бедарак йўқолди

Фото: Фото: Trend

Эгей денгизида юк кемаси чўкиб кетди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Trendга таяниб.

Trend агентлиги хабарига кўра, ҳодиса Грециянинг Лесбос оролида содир бўлган. Кема бортида 14 нафар экипаж аъзоси бўлганлиги аниқланган.

Бўрон туфайли чўкиб кетган кема Мисрдан Истанбулга йўл олгани қайд этилди.

Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати бедарак йўқолган 14 нафар денгизчини топиш учун қидирув-қутқарув операциясини олиб бормоқда.