Grammy мукофоти қозоғистонлик совриндори янги асарини оммага тақдим этди
12:15, 09 Апрель 2022
NUR-SULTAN. Кazinform - Grammy мукофоти совриндори Иманбек Зайкенов америкалик хонанда Salem Ilese билан ҳамкорликда ёзилган янги композитсияни тақдим этди. Бу ҳақда мусиқачи Instagramдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Янги асарнинг номи - «Married to your melody». Барча мусиқа платформаларида трекни тинглаш мумкин.
Яқинда Иманбек АҚШ ва Европада яккахон гастрол сафарини ўтказишини маълум қилган эди.
Тур 8 апрел куни Нью-Йоркда бошланиб, 25 сентябргача давом этади. Жами 24 та концерт дастури режалаштирилган. Гастрол давомида Иманбек Канада, Швеция, Норвегия, Италия, АҚШ, Германия ва Лотин Америкасида концерт беради.