Головкин Риота Мурата билан жанги учун қанча гонорар олиши маълум бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкиннинг (41-1-1, 36 КО) япониялик боксчи Риота Мурата (16-2, 13 КО) билан жанги учун қача гонорар олиши маълум бўлди, дея хабар беради Кazinform Sports.kz.га таяниб.

Тоtal Sport хабарига кўра, Головкин жанг учун 5 миллион доллар кафолатланган бадал пули ҳамда PPVнинг 70 фоиз улушини олади. Бу тахминан 12-15 миллион доллар дегани.

Қозоғистонлик боксчи Сергей Деревянченко билан жанги учун 7,5 миллион доллар олган, 2020 йилда эса Камил Шеремета билан ўтказган сўнгги жангидан тахминан 7 миллион доллар, шунингдек, PPV савдосидан 2-4 миллион доллар олган.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Риота Мурата ўрта вазн тоифасида IBF ва WBА Super чемпионлик унвонлари учун курашади.

Япониядаги бокс кечаси 9 апрел, шанба куни Нур-Султан вақти билан соат 15:00да бошланади. Головкин ва Мурата ўртасидаги асосий жанг тахминан соат 18:10га белгиланган. Икки боксчининг жангини Qazsport ва Qazaqstan телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Жаҳонга машҳур қозоғистонлик боксчи, ўрта вазн тоифасида собиқ WBА/IBF/WBC чемпиони Геннадий Головкин 40 ёшда.