Гиннес рекорди: Ўзбекистонлик спортчилар самолётни судраш бўйича энг яхши деб топилди

Фото: Фото: Ўзбекистон бодибилдинг федерацияси

ASTANА. Кazinform - Ўзбекистонлик спортчилар оғирлиги 13,5 тонна бўлган самолётни 46,7 сонияда 100 метрга судраб Гиннес рекордини янгилади.

Guinness World Records кўра, рекорд 15 май куни Тошкент аэропортида Гиннеснинг рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси иштирокида ўрнатилди.

Ўзбекистон Бодибилдинг ва фитнес федерацияси жамоаси 13,5 тонна Silk Avia ATR 72−600 лайнерини 100 м масофага 46,7 сонияда судраб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Жамоа таркибида Беҳзод Худойқулов, Шерзодбек Ғайназаров, Фарҳод Дадамухамедов, Умид Ҳусанов, Бахшулла Сайфуллаев ва Аброрбек Фозиловлар бор эди.

Рекорд биринчи уринишда ўрнатилди. Гиннеснинг рекордлар китобининг дастлабки шартига кўра, буни 60 сонияда бажариш керак эди. Дастлабки машғулотлар давомида спортчилар турли натижалар кўрсатди, бироқ 15 май куни кўрсатилган 46,7 сония энг яхшиси бўлди.