Янги қонун 2026 йил июль ойидан кучга киради.
Ҳужжатга кўра, қисқа масофали рейслар учун солиқ 2,50 евро, ўрта масофали йўналишлар бўйича 6,33 евро, узоқ магистраль рейслар учун эса 11,40 евро миқдорида камаяди.
Бундан аввал мазкур ташаббус Германия ҳукумати томонидан маъқулланган эди.
Ушбу чора Германиядаги ҳукмрон партиялар коалиция келишувидаги бандлардан бири ҳисобланади. Бироқ солиқнинг камайтирилиши давлат бюджетига ҳар йили бир неча юз миллион евро зарар келтириши мумкин.
Қонун лойиҳасида 2026 йилда бюджет даромадлари тақчиллиги 185 миллион евро бўлиши тахмин қилинган. 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткич 355 миллион еврогача ўсиши мумкин.
Шу билан бирга, сайёҳлар учун авиачипталар ҳақиқатда арзонлашадими-йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Авиакомпаниялар тежалган маблағни Яқин Шарқдаги уруш сабаб қимматлашган авиаёқилғи харажатларини қоплашга сарфлаши мумкин.