Геннадий Головкин ХОҚ раҳбари Томас Бах билан учрашди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин Швейцарияга амалий ташрифи доирасида Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бах ўз нутқида Головкинни масъулиятли лавозимга сайлангани билан табриклади ва Қозоғистон МОҚининг янги раҳбариятини қўллаб-қувватлади.
Геннадий Головкиннинг ўзи Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси ХОҚнинг ишончли ҳамкори бўлиб қолаётганини ва ташкилот ташаббусларини, айниқса, спортчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
- Бутун жамоамиз номидан ХОҚ ва шахсан президент Томас Бахга таклиф ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, ушбу ташриф бир мақсад билан бирлашган ташкилотлар ўртасидаги мустаҳкам ва ишончли ҳамкорликнинг бошланиши бўлади, — дея Геннадий Головкиннинг сўзларидан иқтибос келтиради Қозоғистон Республикаси МОҚ матбуот хизмати.
Яна шуни қўшимча қилмоқчимизки, Қозоғистон МОҚ делегацияси Халқаро олимпия қўмитаси таклифига биноан Лозанна шаҳрида (Швейцария) расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Қозоғистон МОҚ жамоаси амалий ташрифи доирасида ХОҚ ходимлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва мамлакатда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор муҳим учрашувларни ўтказди.