Ғазодаги қурбонлар сони 44 875 нафарга етди
ASTANA. Kazinform – Биргина сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари қурбонлари сони 40 нафарга етди, яна 98 киши жароҳат олди. Ҳужум 434 кундан бери давом этмоқда, деб ёзади Anadolu.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 875 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотида айтилган.
Исроил армиясининг Ғазо секторининг турли ҳудудларида уюштирган "учта қирғин"и натижасида фақат охирги 24 соат ичида 40 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, Фаластин анклавининг 98 нафар фуқароси жароҳатланган, дейилади хабарда.
2023 йил 7 октябрдан буён Исроил ҳужумидан Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 44 875 нафарга, ярадорлар эса 106 454 нафарга етди, дея қайд этди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофааси гуруҳлари Исроил ҳарбийлари томонидан юзага келган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди вазирлик.