Ғазо секторида қозоғистонлик аёл қизи билан бирга ҳалок бўлди
18:53, 23 Октябрь 2023
Ғазо секторида Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
“22 октябрь куни Ғазо секторининг ўққа тутилиши натижасида Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлди. Афсуски, у билан бирга 23 ёшли қизи ҳам вафот этди. Қиз Фаластин фуқароси бўлган”, — деди ТИВ матбуот хизмати.
Қозоғистонлик узоқ вақтдан бери Фаластин фуқароси бўлган куёви билан Ғазо секторида истиқомат қилган.