ASTANA. Kazinform – Гавайи губернатори Жош Гриннинг маълум қилишича, Гавайидаги Мауи оролидаги ёнғинлардан келиб чиққан иқтисодий йўқотишлар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
«Йўқотишлар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Мауида содир бўлган ёнғинлар оқибатида 2200 га яқин бино вайрон бўлган ёки зарар кўрган, уларнинг 80 фоизи турар жой», – дейди Грин.
Оролдаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг расмий сони 93 кишига етди. Бироқ табиий офат қурбонларининг сони ортиши мумкин, чунки бедарак йўқолганлар ҳамон бор.
Маълумот учун, Мауи оролида 9 август куни бошланган ёнғин AҚШда сўнгги 100 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг ҳалокатли ҳодиса бўлди. Кучли шамол туфайли ёнғин тезда тарихий Лахайна шаҳрига ўтиб, оқибатда бу шаҳар бутунлай ёниб кетган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы