Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Фото: Фото: Global Images Ukraine

ASTANА. Кazinform - Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Мураббийнинг шартномаси 2024 йилнинг декабрида якунига етади. Бироқ бош мураббий ўз илтимосига кўра лавозимини тарк этаётганини маълум қилди.

2016 йил сентябрида Англия терма жамоасини ўз қўлига олган Саутгейт терма жамоа билан 102 ўйин ўтказган.

Яқинда Германияда бўлиб ўтган Европа чемпионати финалида Англия терма жамоаси Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндаги биринчи голни ҳужумчи Нико Уильямс киритган бўлса, 73-дақиқада Англия терма жамоасидан Коул Палмер ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 86-дақиқада захирадан майдонга тушган Микель Оярсабаль ғалаба тўпини киритди.

Гарет Саутгейтнинг Англиядаги ютуқлари:

2018: ЖЧ / ярим финал

2019: Миллатлар лигаси / ярим финал

2020: Евро/финал

2022: ЖЧ / чорак финал

2024: Евро/финал