ASTANA. Kazinform — Бугун, 4 декабрь куни Қозоғистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилаётган гандбол бўйича Осиё чемпионатининг 2-тури доирасида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Қозоғистонлик гандболчилар А гуруҳида тўп суради. Рақиблар - Хитой, Сингапур ва Жанубий Корея.
1-турда терма жамоа Хитойни 28:26 ҳисобида мағлуб этганди.
Улар 6 декабрда Сингапур билан ҳам ўйнайди.
B гуруҳида эса Япония, Ҳиндистон, Гонконг ва Эрон терма жамоалари куч синашяпти.
Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки ўринни эгаллаган жамоа плей-офф босқичига йўлланма олади.
Гандбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси 2002, 2010 йилларда Осиё чемпиони, 2021 йилда эса бронза медали соҳиби бўлди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.