Қитъа миқёсидаги турнирда жами бешта жамоа ўзаро куч синашди. Улар орасида Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Сурия терма жамоалари бор.
Тўртинчи учрашувда қозоғистонлик гандболчилар Ўзбекистонни 31:29 ҳисобида мағлуб этишди. Бунгача Сурияни 32:14, Ҳиндистонни 28:21 ҳисобида мағлуб этганди.
Дастлабки баҳсда Эронга 19:20 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Натижада саккиз очко билан эронлик қизлар биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, қозоғистонлик гандболчилар олти очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларга Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Сурия жамоалари жойлашди.
Муаллиф: Адилжан Умбет