Қозоғистон терма жамоаси бронза медали учун Эрон терма жамоаси билан куч синашди. Муҳим учрашувни Қозоғистон 38:33 ҳисобида ҳал қилди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг ярим финалида Қозоғистон Японияга 24:38, Эрон эса Жанубий Кореяга 24:38 ҳисобида ютқазди.
Финалда Жанубий Корея ва Япония жамоалари учрашиб, 33:24 ҳисобида Жанубий Корея ғалаба қозонди.