Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қирғизистон терма жамоасини мағлуб этди
ASTANА. Кazinform - Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қирғизистонни мағлуб этди.
4 апрель куни терма жамоа Тараздаги йиғин доирасида Қирғизистон терма жамоаси билан учрашди.
Қирғизистонлик футзалчилар ҳали жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок эта олишмади.
Осиё чемпионатида 14 марта қатнашиб, 2005 йилда бронза медалини қўлга киритган.
Қирғизистонлик футзаллчилар ўйин давомида иккита гол уришди.
Шинғис Есенаманов 11, Азат Валиуллин 39, Батирхан Кенжеғали 40-дақиқада учта гол билан жавоб қайтаришди.
Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Энди қозоғистонлик футзалчилар 7 ва 9 апрель кунлари Ўзбекистон билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси 2000, 2016, 2021 йилларда жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этган, 2021 йилда эса 4-ўринни эгаллаган эди.
Миллий терма жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичида А гуруҳида Руминия, Озарбайжон ва Нидерландия терма жамоаларига қарши ўйнади ва бирорта ўйинда очко йўқотмади.
Натижада улар бу йил 14 сентябрдан 6 октябргача Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мусобақага йўлланма олди.