Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси 8 сентябрь куни Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Фото: Фото: Kazakhstan Futsal Team

ASTANА. Кazinform - Эртага, 8 сентябрь куни Алмати шаҳрида футзал бўйича Қозоғистон ва Аргентина терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланади.

Аргентина футзал терма жамоаси дунёнинг энг тажрибали жамоаларидан бири саналади. Улар мундиалда 10 марта иштирок этишди. 2016 йилда жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган бўлса, 2021 йилда эса бронза медалига эга бўлишди. Жанубий Америка қитъасида уч марта шоҳсупага кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил 14 сентябрдан 6 октабргача Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа Испания, Ливия ва Янги Зеландия билан куч синашади.

Аргентина терма жамоаси C гуруҳида Украина, Афғонистон ва Ангола билан куч синашади.

Ушбу учрашувда мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган Қозоғистон терма жамоасининг рўйхати маълум бўлди. Жумладан, Нарун Сериков ва Леонардо Игита дарвозадан жой олган бўлса, Арнольд Кнауб, Ринат Тўреғазин, Ақжол Дариябай, Абдирасул Абдиманапули, Азат Валиуллин, Лео, Альберт Ақбалиқов, Чингиз Есенаманов, Биржан Оразов, Даурен Турсагулов, Жаҳонгир Рашид, Дуглас Жуниорлар ўйинда иштирок этади.

Бу терма жамоанинг жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашуви ҳисобланади.

Қозоғистонлик футзалчилар бунгача Тожикистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида 4:3, 3:0 ҳисобида зафар қучганди.

Шундан сўнг Эрон терма жамоаси аввалига 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди, кейин эса 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.