Асосий босқичда миллий терма жамоа олтинчи гуруҳда Нидерландия ва Польша билан куч синашади. Гуруҳ ғолиби элит босқичга йўлланма олади.
Асосий босқич ўйинлари 17-19 октябрь кунлари Астанадаги “Сайран Арена” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 21 ноябрь – 7 декабрь кунлари Филиппинда бўлиб ўтади ва унда 16 та жамоа иштирок этади. Унга Европадан (УEФА) 4 та жамоа танлаб олинади.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси бу йил Ўзбекистонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида D гуруҳида Испания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, сўнгра Ливияни 4:1, Янги Зеландияни 10:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Кейин эса 1/8 финалда Португалияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда Аргентинага 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Қозоғистон терма жамоаси шу пайтгача 2000, 2016, 2021 йиллардаги жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этган бўлса, 2021 йилда 4-ўринни эгаллаган.