Қозоғистон – Ўзбекистон учрашувининг жонли эфири Нур-Султан вақти билан соат 19:00да бошланади, уни «Qazsport» телеканали орқали томоша қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси бўлажак Европа чемпионати-2022 га тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон билан жуфтлик ўйинлари ўтказмоқда. Дастлабки ўйинда Қозоғистон Ўзбекистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
УЕФА ЕВРО-2022га келсак, ушбу турнирда Қозоғистон терма жамоаси Италия, Словения ва Финляндия терма жамоалари гуруҳидан жой олди. Қитъа чемпионати 19 январдан 6 февралга қадар Голландияда бўлиб ўтади. Гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.