Футзал 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадаси дастурига киритилиши мумкин
ASTANА. Кazinform - Халқаро футбол федерацияси (FIFА) 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари дастурига футзал ва пляж футболини киритиш ниятида. Бу ҳақда FIFА президенти Жанни Инфантино ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
– Халқаро олимпия қўмитасига футзал ва пляж футболини Олимпия ўйинлари дастурига киритиш борасидаги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз. Ишончим комилки, бу 2028 йилги ўйинларни инновацион воқеага айлантиради. Биз бу йўналишда ҳамкорларимиз билан ишлашда давом этамиз, — деб ёзади у.
Шунингдек, ХОҚ Ижроия қўмитаси футбол бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этувчи аёллар терма жамоалари сонини 12 тадан 16 тага оширишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грециянинг Коста-Наварино шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-сессиясида боксни 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.