Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасининг Греция билан ўйинида кимлар иштирок этади

Фото: Фото: olympic.kz

ASTANA. Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Магомед Адиев 2024 йилги Европа чемпионати финал босқичига йўлланма олиш учун плей-офф босқичида Грецияга қарши ўйинда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатга жами 26 нафар футболчи киритилган.

Дарвозабонлар: Игор Шацкий (“Ақтўбе”), Бекхан Шайзада (“Ордабаси”), Данил Устименко (“Қайрат”);

Ҳимоячилар: Александр Марочкин, Ян Вороговский, Марат Бистров (барчаси “Астана”дан), Еркин Тапалов, Роман Асранқулов, Руслан Валиуллин (“Тобол”дан), Сергей Мали, Темирлан Ерланов (“Ордабаси”дан), Бағдат Қаиров, Адилхан Танжариқов (иккаласи ҳам “Ақтўбе”дан), Нурали Алип («Зенит», Россия);

Ярим ҳимоячилар: Рамазан Оразов, Максим Самородов (иккаласи ҳам “Ақтўбе”дан), Абзал Байсебеков, Исламбек Қуат, Елхан Астанов (барчаси “Астана”дан), Асхат Тагиберген, (“Ордабаси”), Адилет Садибеков (“Қайрат”), Ислам Чесноков (“Тобол”), Бахтиёр Зайнутдинов (“Бешиктош”, Туркия), Александр Зуев (“Арсенал”, Тула, Россия);

Ҳужумчилар: Рамазан Каримов (“Астана”), Абат Айимбетов (“Адана Демирспор”, Туркия).

Қозоғистонлик футболчилар 2024 йилги Европа чемпионати финал босқичига йўлланма олиш учун плей-офф босқичида Греция билан учрашади. Ўйин 21 март куни Греция пойтахти Афинада бўлиб ўтади.

Қозоғистон терма жамоаси ушбу ўйинга тайёргарликни 8 мартдан бошлайди. Йиғин Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.

Тайёргарлик жараёнида 14 март куни Туркманистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.