Кўпчилик Германия терма жамоаси Японияни бемалол мағлуб этиши мумкин деб ўйлаганди.
Тўрт марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган немис футболчилари ҳар доим энг кучлилар қаторида саналади.
Бу учрашувда Аргентина ва Саудия Арабистони учрашувидаги вазият яна такрорланди.
Дастлаб Германия терма жамоасидан Илкай Гундаган 33-дақиқада пеналтидан ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда Япония рақибга муносиб қаршилик кўрсата олди. Ва қарши ҳужумда гол уриш учун имконият қидирди. Натижада 75-дақиқада Рицу Доан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 83-дақиқада Такума Асано Японияни олдинга олиб чиқди. 2-1 ҳисоби ўйин якунигача сақланиб қолди.
Кунчиқар юрт вакиллари ушбу ғалабадан сўнг 3 очко билан пешқадамликни қўлга олди.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: Reuters