Барча чорак финал ўйинлари Астана вақти билан «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканалларида жонли эфирда намойиш этилади.
9 декабр. 21:00 Хорватия – Бразилия;
10 декабр. 01:00 Нидерландия - Аргентина;
10 декабр. 21:00 Марокаш - Португалия;
11 декабр. 01:00 Англия - Франция.
2022 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити Бразилия термаси, амалдаги жаҳон чемпиони эса Франция терма жамоаси ҳисобланади. 1/8 финалда Бразилия Жанубий Корея термасини (4:1), Франция терма жамоаси Польша термасини (3:1) мағлуб этди.
Аввалроқ Марокаш терма жамоаси сенсацион тарзда Испанияни мағлуб этиб, илк бор ЖЧ-2022 чорак финалига чиққани ҳақида хабар берилганди. Португалия терма жамоаси эса Швейцарияни 6:1 ҳисобида мағлуб этди ва ЖЧ-2022 чорак финалига йўл олди.